Гваякол
Гваякол (2-метоксифенол), о-С6Н4(ОН)ОСН3 — ўзига хос ҳидли рангсиз кристаллар. Мол. м. 124,13; зичлиги 1129 кг/м3. Суюқланиш температураси 28,5°, қайнаш температураси 205°. Ҳавода ва ёруғлик таъсирида қораяди. Этанол, эфир, хлороформ, муз ҳолидаги сирка кислота, ишқор эритмаларида яхши эрийди, 17° ли сувда 1,7% эрийди; сув буғи билан бирга ҳайдалади; ёд ва олтингугуртни эритади. Гваяколнинг ишқорий тузлари сувда яхши, калсийли ва магнийли тузлари эса оз эрийди. Гваяколнинг спиртдаги эритмаси темир (Ш)-хлорид таъсирида ҳаво рангга, сўнгра яшил рангга киради. Метилланганда вератол (1,2ди-метоксибензол), диметилланганда пирокатехинга айланади. Гваяколни синтетик йўл билан оанизидиндан ҳам олиш мумкин. Гваякол хушбўй моддалар, мас, ванилин, эвгенол, изоэвгенол, санталидоли. ч.да, пирокатехин олишда, баъзи шифобахш препаратлар, мас, фтивазид, папаверин, тиокол тайёрлашда, атир-упа ва озиқ-овқат саноатида қўлланади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |