Пеннсилвания
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: Кейстоне Штати | |||||
Файл:Пенсйлваниа ин Унитед Статес.свг | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | [[Гаррисберг]] | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Филаделфия Пицбург [[Аллентаун]] | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 33-ўринда 119,283 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 6-ўринда 12,429,616 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 6-ўринда $495,089 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
2-бўлиб 12-декабр 1787 | ||||
Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
Қисқартма | ПА [42] | ||||
Штат гули | Моунтаин Лаурел | ||||
Штат дарахти | Эастерн Ҳемлоcк |
Пенсилвания (расмий номи Пенсилвания Ҳамдўстлиги, инглизча: Cоммонwеалтҳ оф Пеннсйлваниа — Америка Қўшма Штатлардан бири. Штат шиори — „Хушкорлик, эркинлик ва мустақиллик“. Пойтахти — Гаррисберг шаҳри.
АҚШнинг шимолишарқий қисмидаги штат. Шарқда Делавер дарёси билан, шим.-ғарбда Эри кўли билан чегараланган. Майдони 117,4 минг км². Аҳолиси 12,3 млн. киши (2002), 69% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Ҳаррисберг шаҳри; йи-рик саноат шаҳарлари: Филаделфия ва Пицбург . Пеннсилвания — АҚШнинг дастлабки 13 штатидан бири; бу ерга европаликлар 17-асрдан кўчиб кела бошлаган.
Ер юзасининг катта қисмини Аппалачи тоғлари эгаллаган, унинг штат ҳудудидаги энг баланд жойи 979 м. Жануби-шарқида Атлантика бўйи пасттекислиги бор. Иқлими сернам, мўъта-дил иқлим. Йиллик ёғин 1000 мм. Дарёларида кема қатнайди. Пеннсилвания — АҚШнинг иқтисодий жиҳатдан энг тараққий этган штатларидан. Қора металлургия, кончилик саноатлари ривожланган. Пеннсилвания чўян ва пўлат эритишда, кокс ишлаб чиқаришда мамлакатда етакчи ўринда. Тошкўмир, антрацит, озроқ миқдорда нефт, табиий газ, темир рудаси қазиб чиқарилади. Металлургия, металлсозлик, машинасозлик (айниқса, кон ва йўл қуриш машиналари, кемасозлик, ре-акторсозлик, электротехника, радиоэлектроника), семент, кимё, нефтни қайта ишлаш, ойна, тўқимачилик, тикувчилик корхоналари бор.
Қишлоқ хўжалиги шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Чорвачилик ва паррандачилик қишлоқ хўжалиги товар мақсулотининг 3/4 қисмини беради. Боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган[1].