Бутан миллий футбол терма жамоаси
Таҳаллуси | Драгон Бойс (Аждарҳо йигитлари) | ||
---|---|---|---|
Ассоциация | Бутан футбол федерацияси | ||
Конфедерация | АФC (ОСИЙО) | ||
Суб-конфедерация | САФФ (Жанубий Осиё) | ||
Бош мураббий | БҲУ Пема Доржи | ||
Сардор | Ченчо Гелцҳен | ||
Энг кўп ўйнаган футболчи | Ченчо Гелцҳен (37) | ||
Энг яхши тўпурар | Ченчо Гелцҳен (10) | ||
Уй стадиони | Чанглимитҳанг Стадиум | ||
| |||
ФИФА Рейтинги | |||
Ҳозирги | 186 ↑ 1 Июн 2022, | ||
Энг юқори | 159 (Июн 2015,) | ||
Энг паст | 209 (Ноябр 2014- Март 2015,) | ||
Биринчи халқаро ўйин | |||
НЕП 3-1 БҲУ (Катманду, Непал; 1 Апре 1982) | |||
Энг йирик ғалаба | |||
ГУМ 0-6 БҲУ (Тҳимпҳу, Бутан; 23 Апрел 2003) | |||
Энг йирик мағлубият | |||
КУW 20-0 БҲУ (Ал-Қувайт, Қувайт; 14 Феврал 2000) | |||
САФФ Чемпионати | |||
Иштироки | 8 (Илк марта 2003-йили) | ||
Энг яхши натижаси | Ярим финал (2008) | ||
ОФК Чақирув Кубоги | |||
Иштироки | 1 (Илк марта 2016-йили) | ||
Энг яхши натижаси | Гуруҳ босқичи (2006) |
Бутан миллий футбол терма жамоаси – халқаро футболда Бутан шарафини ҳимоя қилади. Жамоа Бутандаги футбол бўйича бошқарув органи, Осиё Футбол Федерацияси ва минтақавий орган Жанубий Осиё Футбол Федерацияси (САФФ) таркибига кирувчи Бутан футбол федерацияси томонидан назорат қилинади. Бутан миллий футбол жамоаси уй ўйинларини „Чанглимитҳанг“ миллий стадионида ўтказади.
Жамоа ФИФАнинг расмий рейтингида ҳам, Эло рейтинг тизимида ҳам доимий равишда дунёдаги энг ёмон натижали жамоалардан бири сифатида қайд этилган. 2017-йил ноябр ойининг охирига келиб, улар олтита ўйинда ғалаба қозонишди ва тўплар нисбати −279 та. Жамоа ҳеч қачон йирик турнирнинг финал босқичига чиқа олмаган ва ўртоқлик ўйинлари ҳамда саралаш ўйинларидан ташқари, расмий мусобақадаги ягона иштироки минтақавий Жанубий Осиё ўйинлари ва Жанубий Осиё футбол федерацияси кубогида бўлган.
Тарих
[edit | edit source]Дастлабки давр
[edit | edit source]Футбол Бутанга қандай олиб келингани ҳақида аниқ манбалар мавжуд эмас[1]. Ҳиндистонликларни футбол билан Британия ҳукумати таништирган бўлса-да, Бутанда Британиянинг доимий иштироки йўқ эди. Бутанга футболнинг келиши 1950-йилларда Ҳаа ва Парода мактабларнинг очилиши билан чамбарчас боғлиқ эди, чунки чет эл ўқитувчилари асосан Ҳиндистондан, баъзилари Европадан жалб қилинган.[2]
1980-йиллар
[edit | edit source]Бутаннинг халқаро майдонга расман чиқиши нисбатан кеч бўлган, биринчи ўйинни 1982-йилда ўтказган. 1982-йилги АНФА кубогида Непалга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган[3]. Бироқ, бошқа манбалар шуни кўрсатадики, Бутан вакили бўлган жамоа саккиз йил олдин Непалга борган ва Шрипанч Маҳендра Голд Cуп деб номланувчи турнирда ғолиб чиққан[4].
1990-йиллар
[edit | edit source]1986-йилда Бутанда биринчи футбол лигаси ташкил этилди[5] ва Бутан Футбол Федерацияси 1994-йилда ОФК аъзолигига қабул қилинди[6]. Шу йили миллий терма жамоа Непалга қарши ўтказилган ўйинда мағлубиятга учради.
2000—2001
[edit | edit source]Аср бошида, Бутан 2000-йилги Осиё кубоги учун саралаш босқичида қатнашди[8].
2022 Жаҳон чемпионати саралаши
[edit | edit source]Бутан Гуамга умумий ҳисобда 5:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, мусобақадан чиқиб кетди. Улар биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган, аммо жавоб ўйинида 5:0 ҳисобида мағлуб бўлган[9][10].
Жамоа имижи
[edit | edit source]Тўплам
[edit | edit source]Бутаннинг ҳозирги уй кийимлари ранглари – сариқ тримли ва сариқ аждаҳо нақшли тўқ сариқ кўйлаклар, тўқ сариқ шортилар ва тўқ сариқ пайпоқлар. Уларнинг ташқи ранглари асосан оқ рангда, кўйлак ва шортида тўқ сариқ рангли безак бор.
Тўплам тарихи
[edit | edit source]Уй
Меҳмонда
Лого
[edit | edit source]Миллий терма жамоанинг логотипи унинг бошқарув органи, Бутан футбол федерацияси учун ишлатиладиган логотип билан бир хил[11]. Унинг остида Бутан расмий гербининг тепасида жойлашганга ўхшаш марварид бор.
Уй стадиони
[edit | edit source]Чанглимитҳанг стадиони Бутаннинг Тҳимпҳу шаҳридаги кўп мақсадли стадион бўлиб, у Миллий стадион сифатида хизмат қилади. У асосан футбол ўйинлари учун ишлатилади ва Бутан миллий футбол жамоаси, А-Дивизионда ва Миллий лигада ўйнайдиган бир қатор футбол клубларининг уй стадионидир. Футболдан ташқари, стадион мунтазам равишда Бутан миллий спорти бўлган камондан отиш бўйича йирик турнирларга мезбонлик қилади. Стадион 1974-йилда қурилган.
Мураббийлар штаби
[edit | edit source]Бош мураббий | БҲУ Пема Доржи |
Ёрдамчи мураббий | БҲУ Цҳеринг Wангчуcк Гелцҳен |
Ёрдамчи мураббий | БҲУ Таши Тобгай Доржи |
Фитнес мураббийи | МАС Жосепҳ Роналд Д'Ангелус |
Физиотерапевт | БҲУ Кенчо Цҳеринг |
Футболчилар
[edit | edit source]
Футболчилар натижалари[edit | edit source]
Чемпионатлардаги иштирок[edit | edit source]ФИФА Жаҳон чемпионати[edit | edit source]
ОФК Осиё Кубоги[edit | edit source]
*: 2019-йилги саралаш компаниясига 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё бўлими саралаш ўйинлари ҳам киритилган. 2014-йилда ФИФА Жаҳон чемпионатининг дастлабки саралаш босқичларини ОФК Осиё Кубоги билан бирлаштириш таклифи ОФК мусобақалар қо'митаси томонидан ратификация қилинган эди. Янги саралаш тузилмаси уч босқичда бўлиб ўтди, биринчи иккитаси 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш билан бирлаштирилди..[12] ОФК Чақирув Кубоги[edit | edit source]
Терма жамоаларга қарши натижалар[edit | edit source]
Рейтинглар[edit | edit source]Терма жамоанинг ФИФА рейтингидаги энг юқори кўрсаткичи 187-ўрин бўлган. Манбалар[edit | edit source]
Ҳаволалар[edit | edit source] |