Jump to content

Корея Республикаси

From Vikipediya
Корея Республикаси
대한민국
大韓民國
Теҳан Мингук
Шиор널리 인간을 이롭게 하라 (홍익인간)
"Жамики одамзодга фойда келтир"
Мадҳия: Аэгукга (애국가)
Ватанпарварлик қўшиғи
Лоcатион оф Корея Республикаси
Пойтахт Сеул
Расмий тил(лар) Корейс тили
Корейс Имо-ишора тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Ёон Сук-еол
• 
Чунг Се-кюн
Мустақиллик (Корея Республикаси асослаши)
• Сана
15-август 1948
• 
11-феврал 1897
• 
15-август 1945
• 
15-август 1948
Майдон
• Бутун
93 210 км2 (107-ўрин)
• Сув (%)
мавжуд эмас
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
48 076 532 (21-ўрин)
• Зичлик 500/км2
• Жон бошига
АҚШ$ 300
Пул бирлиги Вон (КРW)
Вақт минтақаси УТC+9
• Ёз (ДСТ)
УТC+9
Қисқартма КС
Телефон префикси 82
Интернет домени .кр
Жанубий Кореядаги манзара

Корея Республикаси, норасмий номлари: Жанубий Корея, Корея (ҳангул: 대한민국, ҳанжа: 大韓民國, тɛː.ҳан.мин.ɡук̚), тингланг) Шарқий Осиёда, Корейс яриморолида жойлашган мамлакатдир. Шимолдан Корея Халқ Демократик Республикаси билан чегарадош. Пойтахти – Сеул шаҳри агломерацияси аҳолиси бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради[1].

Корея жаҳоннинг энг қадимги тамаддунларидан биридир;[2] унинг ҳудудида Қуйи Палеолит давридаёқ одамлар яшаганлиги маълум. Уч Корейс Қироллигининг 668-йилдаги бирлашувидан то 1910-йилгача корейс халқи яхлит мамлакатда яшади. Корея бўлинишидан сўнг 1948-йили Жанубий Корея давлати яратилди. Корейс Урушидан кейин Корея Республикаси иқтисодиёти кучли ўсишни бошидан кечириб, мамлакат Катта Йигирматалик сафига кирди.[3] Бугунги кунда Жанубий Корея Тўрт Осиё Барсларидан бири, деб ҳисобланади. Жанубий Корея БМТ, ЖСТ, ОЭCД, АПЕC каби ташкилотлар аъзоси, АҚШнинг яқин ҳамкорларидан бири бўлиб, халқаро сиёсатда фаол қатнашади.

Жанубий Корея иқтисодиёти юқори технологиялар ва қулай инфратизимга асосланган,[4] Самсунг, ЛГ, Ҳюндаи-Киа каби корейс ширкатлари электроника, автомобил, кема, машина ва роботлар ишлаб чиқаришади. Жанубий Корея шунингдек таълими илғор мамлакатлардан бири бўлиб, аҳолиси илмий савод даражаси бўйича жаҳонда биринчи,[5] математик савод бўйича эса иккинчи ўринда туради.[6]

Тарихи

[edit | edit source]

Археологик топилмалар далилига асосан Корейслар Корея яриморолини Илк Палеолит даврида эгаллаган. Корея тарихи эрамиздан аввалги 2333-йил Тангиннинг афсонавий тарзда Кўчўсонга асос солиши билан бошланади.[7]

Тангиннинг қироллиги „Чўсон“ деб аталган (аммо, ҳозирги кунда яқин даврдаги Чўсон сулоласидан фарқлаш учун Кўчўсон ёки Қадимги Чўсон деб аталади). Кўчўсон Корея яримороли шимоли ва Манжуриянинг бир қисмини эгаллашгача кенгайди. Хитойнинг Ҳан сулоласи билан бир неча урушлардан кейин, Кўчўсон парчаланиб, бир неча давлатларга бўлиниб кетди ва Кореянинг Уч Қироллик Тимсоли даврига олиб келди.

Уч Қироллик тимсоли даври давомида Буё, Окчо, Дўнгё ва Самҳан бирлашмаси Корея яримороли ва жанубий Манчурияни эгаллаб олди. Айнан шу даврда Уч Қироллик равнақ топди.

Уч Қироллик даври

[edit | edit source]

Эрамиздан аввалги 57-йилларда Уч Қироллик бошланди ва Силла 668-йилда Когурё устидан яриморолни бирлаштиргунча кенгайиб борди. Бу даврда Когурё, Пекче, Силла ва Кая ярим оролга ҳукмронлик қилди. Лекин Кўрурё умуман олганда уч қиролликнинг энг кучли ва энг каттаси эди. Энг гуллаган даврида Кўгурё Манжуриядаги Хитой ерларига ҳужум қилди ва эгаллаб олиб катта ерга ҳукмронлик қилди.

Когурё Вей, Шуй ва Танг каби хитойлар билан бир неча марта жанг қилди ва чекинди, 668-йил, Шилла-Танг иттифоқи вақт ўтиши билан қиролликни қулатишга олиб келди.

Эрамиздан аввалги (э. а.) ИИ асрда Хитой ёзуви („ҳанжа“) иэроглифни қабул қилиши, эрамизнинг ИВ асрида Буддизмнинг кириб келиши Кореянинг Уч Қироллигига теран таъсир кўрстатди. Корейслар кейинчалик ушбу таъсирни Японияга ўтказди.

667-йилда Уч Қиролликнинг Силла томонидан бирлаштирилиши Шимол-Жанубий Давлат даврига олиб келди. Корея яриморолини Силла, Манчурияни эса Балҳе бошқарди. Бирлашган Шилла даври Кореянинг маданияти энг ривожланган, яъни маданий уйғониш даври ҳисобланади. Шоирлик ва санъатга далда берилди.

Бирлашган Силла тинч муносабат олиб борди чунки Сўнг Сулоласи аггрессив эмас эди. Бу давр давомида Корея ва Хитой ўрасида муносабатлар яхши бўлди. 935-йилда Бирлашган Силла ички низолар таъсирида парчаланиб кетди ва охирги қирол Кўрёга таслим бўлди.

Корё Қироллиги

[edit | edit source]

Корё давлатига 918-йилда асос солинган ва 936-йилда бутун ярим оролни бирлаштириб ягона давлатга айлантирилади. „Корё“ сўзи ҳозирги „Корея“ номига асос бўлди. Бу сулола вакиллари яриморолни 1392-йилгача ўз қўл остиларида ушлаб турадилар. Ушбу сулола вакиллари бошқаруви даврида тегишли қонунчилик асослари ҳам ишлаб чиқилди. Буддизм бутун яриморол бўйлаб кенг тарқалди.

Аммо 1231-йилдан ўша даврда жуда ҳам кучли бўлган мўғуллар империяси Корё давлатига ҳужумларни бошлайди, 25 йиллик қаршиликдан сўнг Корё қироли мўғулларга таслим бўлишга мажбур бўлади. 80 йил давомида Корея моўғуллар бошқаруви остида яшайди.

Файл:Темпле-ат-геонгжу.жпг
Пулгукса.

ХИВ асрниниг ўрталарига келиб мўғуллар империяси аста-секин кучсизлана бошлайди, ҳар хил ички курашлар туфайли таназзулга юз тута бошлайди, бу эса албатта Корё қироли Конминга қўл келади ва мустақилликни қўлга киритиб мўғулларни мамлакат ҳудудидан қувиб чиқаради.

Хитойда Юан сулоласи таназзулга юз тутиб Мин сулоласи давлати бошқарувига келганда Корея давлати янги сулола вассали эканлигини тан олади (1368-йилда). Шундай бўлса-да Корея армияси генерали Ли Сон Ге зимдан Юан сулоласини қўллаб қувватлаб туради, бу эса албатта ўз натижасини беради. Керакли мададни олган Ли Сон Ге Корё сулоласини тугатиб Чўсон номи остида 1392-йилда янги давлатга асос солади.

Чўсон қироллиги

[edit | edit source]

Чосон давлати пойтахти сифатида Хансон шаҳри (ҳозирги Сеул) танланади. 1394-йилда эса расмий дин сифатида Конфуцийлик қабул қилинади (Конфуцийлик динига дастлаб Хитойда Конфуций деган одам асос солган). ХВ асрда эса Қирол Сежонг томонидан ҳозирги корейс алифбоси „Ҳангул“га асос солинади.

Чосон 1582-йилдан 1598-йилгача японларнинг доимий ҳужумларидан бироз кучсизланади.

1627- ва 1636-йилларда Манжурияда қарор топган Син сулоласининг Чосонга қилган ҳужумларидан сўнг Чосон давлати Син империяси вассалига айланади. Син империяси Хитойдаги Мин сулоласини тугатиб тахтга келган яна бир Хитойни бошқарган сулолалардан бири.

Давлат ички бошқарувида конфуцийларнинг таъсири жуда ҳам кучайиб кетади, бу ҳам давлатнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлади.

ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб Япония намунасидаги ғарблашиш (европалашиш) ислоҳотлари кенг қулоч ёяди. Айниқса бу ислоҳотларда зодагон Пак Кю Су фаол қатнашади, аммо унинг ўлимидан сўнг бу ислоҳотлар тўхтаб қолади.

Тикланган Кобуксон.

18931895-йилларда Кореяда инқилобий ҳаракатлар бошланади. Инқилобчилар қирол маъмуриятидан японларга қарши Хитойдан мадад сўрашни талаб қиладилар, шундан сўнг қирол Хитойдан ёрдам сўрайди. Хитой ўз армиясининг бир қисмини корейсларга ёрдам учун жўнатади. Бу эса Хитой ва Япония урушини келтириб чиқаради (189495-йилларда бўлади). Натижада уруш Япония ғалабаси билан тугайди, Корея эса амалда Япония протекторати остига тушиб қолади.

Япония аннексияси

[edit | edit source]

1904-йилда рус-япон уруши бошланади. Гарчи Корея расмий равишда урушда қатнашмаган бўлса-да, барча денгиз ва қуруқликда олиб борилган урушлар қисман Корея ҳудудида ёки чегарасида олиб борилди. Уруш Манжурия ҳудудига кўчганда Корея ҳудуди бутунлай япон аскарлари қамали остида қолади.

Кореянинг бўлиниши

[edit | edit source]

Рус-япон уруши тугагандан сўнг, гарчи корейс-япон тинчлик сулҳи тузилган бўлса-да, амалда Корея Япония протекторати остига ўтади ва деярли мустақиллигини йўқотади. 1910-йилга келиб Япония Кореяни тўлиқ босиб олади, натижада Корея тўлиқ Японияга ўтади.

1945-йилда Япониянинг ИИ жаҳон урушида мағлубиятга учраши, Кореядаги японлар бошқарувининг барҳам топишига олиб келади. Аммо Кореянинг шимолий қисмини ССРИ, жанубий қисмини эса АҚШ эггалаб олади.

Жанубий Корея тарихи

[edit | edit source]

1945-йилда ССРИ ва АҚШ Кореяни биргаликда бошқариш тўғрисида шартномага қўл қўйишади. Икки катта давлат Кореяни 38-параллел чизиғидан бўлишиб олишади.

195053-йилларда бўлиб ўтган Корея уруши Шимол ва Жануб ўртасида ҳарбийсизлаштирилган ҳудуд ўтказилишига сабаб бўлади. Шундай қилиб бир бутун Корея давлати шимолда Коммунистик бошқарувли Корея Халқ Демократик Республикаси ва жанубда капиталистик бошқарувга эга бўлган Корея Республикасига бўлиниб кетади.

Биринчи республика

[edit | edit source]

Корея Республикасига 1948-йил 15-августда асос солинган. Ли Син Ман эса КРнинг биринчи презиндети этиб тайинланади, айни шу йилнинг 9-сентабрида Ким Ир Сен бошчилигидаги Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ташкил топади. 1948-йил КРнинг биринчи конституцияси ҳам қабул қилинади.

Биринчи Республика бошқарув даври БМТ, Хитой ва ССРИнинг қуролли кучларининг фаол иштироки билан бўлган Шимолий ва Жанубий Корея уруши билан таърифланади. Бу уруш натижасида иккала корейс давлати ҳам катта моддий ва иқтисодий талафот кўради. Биринчи республика 1960-йили апрел инқилобидан сўнг тугатилади.

Иккинчи республика

[edit | edit source]

Талабалар инқилобидан сўнг вақтинчалик давлат бошқарувига Ҳо Чон исмли шахс келади. 1960-йил 29-июлда сайлов бўлиб ўтади ва унда Демократик партия ғалаба қозонади. Бу эса Иккинчи Республиканинг бошланишига сабаб бўлади ва президент этиб Юн Бо Сон сайланади.

Ҳарбий ҳукумат

[edit | edit source]

Иккинчи Республика Давлат бошлиқларининг муваффақияциз олиб борган сиёсати ҳарбийларга ёқмайди, бу эса ҳарбийларнинг кўтарилишига сабаб бўлади. 1961-йили ҳарбий тўнтариш бўлади ва давлат тепасига генерал-маёр Пак Чон Ҳи келади.

Ҳарбийлар ҳукумати давлатни демократик бошқарувга ўтказишликка ҳайриҳох бўлади, бу эса 1963-йилда сайловга олиб келади. Сайлов натижаларига кўра генерал Пак Корея Республикаси президенти этиб сайланади.

Учинчи республика

[edit | edit source]

Учинчи Республика даврида Япония билан тинчлик шартномаси тузилади. Корея Республикаси ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларининг жойлашига қонуний тарзда рухсат бергандан сўнг, АҚШ билан бўлган алоқалари янада кучаяди. Ундан ташқари, Корея Республикаси АҚШ ҳарбийларининг Ветнамда олиб борган урушида 320 000 аскар билан қувватлаб туради, яъни Корея Республикаси ўз ҳарбийларини Ветнамга АҚШ ҳарбийларига ёрдам бериш учун юборади. Бу эса ўз натижасини бермай қолмайди, АҚШ Корея Республикасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлай бўшлайди.

Иқтисодиёт тезлик билан кўтарила бошлади, айрим иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши ялпи миллий маҳсулотининг ўсишига олиб келади.

Тўртинчи республика

[edit | edit source]

Тўртинчи республика 1972-йли Юсин конституциясининг қабул қилиниши билан бошланади. Бу конституция президентлик бошқарувини янада мустаҳкамлайди ва кенг ваколатлар беради. Бу давр жуда тез ўсиб бораётган Корея Республикаси иқтисодиётининг регрессияга учраши билан характерланади.

Бешинчи республика

[edit | edit source]

1979-йилда генерал Пак ўлдирилиши билан Корея Республикасида узоқ йилларга чўзилган сиёсий инқироз бошланади. 8 йил давомида халқ демократия учун кураш олиб боради. Узоқ давом этган курашлардан сўнг 1987-йилда Корея Республикасида демократик сайловлар ўтказилади.

1988-йилда Сеулда Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Шу йилларда Хитой ва Совет Иттифоқи билан алоқалар тикланади. 1992-йилда демократик йўл билан Ким Ён Сам сайланади. Аммо унинг бошқаруви даврида давлат амалдорлари орасида порахўрлик жудаям кучайиб кетади, бу эса давлатнинг яна сиёсий инқироз ёқасига олиб келинишига сабаб бўлади.

1997-йил Корея Республикаси учун жуда ҳам муваффақияциз йил бўлади. Корея Республикаси иқтисодиёти ривожланиши пастлашиб боради, вон (Корея Республикаси пул бирлиги) қадри тушиб кетади. Туризм оқими ҳам озайиб боради. 1998-йил феврал ойида президентлик сайлови олдидан иқтисодий ва демократик ислоҳотлар ўтказиши, Шимолий Корея билан алоқаларни тиклаш тўғрисида ваъдалар берган Ким Де Чжун янги президент этиб сайланади. 1998-йилнинг ўрталарига келиб Корея Республикаси охирги 20 йил ичида учрамаган иқтисодий инқироз бошланади, ишсизлик ва инфлация (пул қадрсизланиши) кучайиб кетади. Аммо президент ўз ваъдаларини бажариши туфайли тез орада яна Корея Республикаси иқтисодиёти кўтарила бошлайди. Шимолий Корея билан илк марта алоқалар ўрнатилади. 2000-йилда Корея Республикаси президенти шахсан КХДРга расмий ташриф буюради, бу эса икки давлат орасида озгина бўлса-да илиқликни вужудга келтиради.

Айнан шу президент бошқаруви даврида Европа Иттифоқи билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар янада ривожланади. 2002-йил президент Ким Де Чжунга тинчлик йўналиши бўйича Нобел мукофоти топширилади.

2002-йилда эса янги президентлик сайловлари ўтказилади, унда Но Му Хён ғалаба қозонади. Унинг президентлик бошқаруви даврида Корея Республикаси иқтисодиёти анча ривожланади. Аммо 2004-йил 12-мартда Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси (Корея Республикаси парламенти) вакиллари Президент Но Му Хённи порахўрлик ва айрим шахсларга сиёсий ҳомийликда айблаб унга қарши овоз берадилар. Бироқ президентни қўллаб=қувватлаб турувчи Ури сиёсий партияси Парламентнинг президентга қарши овозларини бойкот қилади. Бу ҳолат мамалакатда парламент сайловларининг муддатдан аввал ўтказилишига сабаб бўлади ва 2004-йил 15-апрелда сайловлар ўтказилади. Сайлов натижаларига кўра Ури партияси парламентдаги 299 ўриндан 152 ўринни эгаллайди. 18 йил деганда парламентда бир партия кўпчилик мандатни эгаллайди. Аммо 2005-йилда ўтказилган сайловларда Ури партияси парламентддаги кўпчилик мандатини йўқотади.

2008-йилда ўтказилган сайлов натижаларига кўра Сеул шаҳрининг собиқ ҳокими Ли Мён Бак президент этиб сайланади.

Жойлашуви ва иқлими

[edit | edit source]

Географик жойлашуви

[edit | edit source]
Топографияси.

Корейс яримороли Осиёнинг шарқий охирида жойлашиб, узунлиги 1100 киллометрни ташкил этади. Ғарбдан Тинч океани билан, шимолдан эса Хитой ва Россия билан чегарадош. Кореянинг шарқий томонида Шарқий Денгиз бўлиб, унинг ортида Япония жойлашган. Ерининг 70 фоизини тоғлар эгаллаб, қирғоқ ёқалаб 3000 минга яқин оролчалар тарқалган.

Кореянинг ер майдони 222 минг 154 км2 бўлиб, катталиги тахминан Буюк Британия ёки Руминияга тенг. Ушбу майдоннинг 45.5 % ёки 100 минг км2идан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин. Тоғли туманлар бутун майдоннинг тахминан учдан икки қисмини ташкил этиб, Португалия, Можаристон ёки Ирландия майдонича деса бўлади.

Тебексан тоғ занжири шақий қирғоқ бўйлаб чўзилиб, Шарқий денгиз кучли тўлқинлари томонидан ювилиб туради. Ушбу зарба остида катта қоя ва қоя оролчалар пайдо бўлган. Ғарбий ва жанубий қирғоқлар эса қия жарлик. Жарликлар бўйлаб қирғоқлари мўжизона кесилган боғозли яқин ороллар жойлашган.

Яриморолда шундай кўп дарё ва тасвирлар чизилган тоғлар борки, шунга корейслар кўпинча ўз давлатини чиройли тилларанг парчаларга қиёслашган. Тоғнинг энг баланд чўққиси Шимолий Кореяда жойлашган Пектусан бўлиб, Хитой чегараси бўлаб денгиз сатҳидан 2744 м баландликка кўтарилган. Пектусан тоғида ўчган вулқонлар бўлиб, унинг оғзида „Чонжи“ деб ном олган катта кўл пайдо бўлган. Бу тоғ Корея руҳи ҳисобланиб, Корея Республикасининг мадҳияси матнида бу ҳақда эслатилган.

Нисбатан катта бўлмаган Корея яриморолида етарлича кўп катта ва кичик дарёлар оқади. Ушбу сув артериялари корейслар ҳаёт тарзи ва мамлакатини саноатлашитиришда муҳим рол эгаллади. Кореянинг энг катта икки дарёси – бу Нактонгканг (525 км) ва Корея пойтахти Сеулдан ўқиб ўтадиган Ҳанканг (494 км). Ҳанканг дарёси узоқ тарихда унинг қирғоқларида ривожланган аҳолига муҳим аҳамиятга эга бўлганидек бугунги кунда ҳам зич аҳолининг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.

Кореянинг уч томонини ювиб турувчи денгизлар ҳам аҳоли ҳаётида узоқ даврлардан бери муҳим ролга эга бўлди. Шунинг учун ҳам денгизшунослик ва кемасозлик саноати тез ривожланди.

Иқлими

[edit | edit source]
Сеулдан оқиб ўтадиган Чеонггечеон.

Корея иқлими – мўтадил, бир-биридан кескин фарқ қиладиган тўрт фаслга эга. Баҳор қисқа бўлишига қарамасдан жуда ҳам ёқимли ва қуёшли бўлади. Ёзда эса иссиқ ва намлик юқори бўлиб, июл ойларида ёмғирга бўй бўлади. Куз фасли ёрқин тилла ва қизил ранглар билан бўялиб ажойиб ранг-баранг панорамани яратади. Қиш совуқ ва қуруқ келиб вақти-вақти билан қор ёғади. Жануби-ғарбдаги Жежу-до ороли юмшоқ субтропик иқлимга эга. Корея туманлари ўртасидаги ҳарорат фарқи жуда катта, ўртача ҳисобда 6 °C дан 16 °C гача бўлади. Йилнинг энг иссиқ ўйи бўлган августда эса ҳарорат 19 °C ва 35 °C орасида бўлади, энг совуқ ойи январда эса ҳарорат минус 8 °C гача тушиб кетади.

Баҳор фаслининг бошларида шамол Хитойнинг шимолий қисмидаги чўлларидан сариқ қум ва тупроқларни учуриб келади. Аммо апрел ойи ўрталарида ҳақиқий баҳор нафасини ҳис қилиш мумкин бўлади, тоғлар ва майсазорлар эса ажойиб гулларга бўялган бўлади. Шу вақтда деҳқонлар далаларни гуруч экишга тайёрлайди.

Корейсларнинг йил фасллари орасида севимлиси бўлгани куз одамни тетиклаштирадиган ҳаво ва мусаффо осмонга эга бўлади. Куз – ҳосилларни йиғиштириш вақти ҳамда турли байрам ва тарихий анъаналарга бой фасл.

Ҳукумати

[edit | edit source]
Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси.

Корея ҳукумати учта қисмга бўлинган: ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимяти. Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар давлат даражасида фаолият кўрсатади. Маҳаллий вазифаларни ижро этувчи бўлимдаги турли вазирликлар амалга оширади. Маҳаллий ҳокимят ярим-мухтор бўлиб, ўзининг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи бўлимига эга. Суд ҳокимияти давлат ва маҳаллий даражада фаолият кўрсатади.

Корея ҳукуматининг тузилиши Корея Республикасининг конституцияси билан белгиланади. Бу ҳужжат 1948-йил кучга киргандан буён бир неча марта таҳрир қилинди. Аммо бир неча палата хусусиятлари олдингидек қолди; Иккинчи Корея Республикасидан ташқари барча ҳукумат мустақил бош ижро этувчи – президентга эга бўлди.

Пухта уч ҳокимиятли тизим бу текширув ва мувозанатнинг эҳтиёткор тизимидир. Масалан, конституциявий суднинг судялари қисман ижро этувчи, қисман қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан тайинланади. Шунингдек, импичмент резолуцияси қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан берилиб, суд ҳокимияти сўнгги қарорни қабул қилади.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Жанубий Кореянинг 1997-йилдаги инқирозгача бўлган илдам иқтисодий ривожи „Шарқий Осиё Мўжизаси“ деб аталган. Уч декада шиддатли иқтисодий ривожланиш камбағал аграр мамлакатни дунёдаги ўн иккинчи иқтисодий-экспорт давлатига айлантирди. 1996-йил 12-декабрда Корея Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (ИҲРТ)га қабул қилиниши ҳақиқатан Корея иқтисодиётининг авжига чиққан пайти бўлди. Кореянинг бундай тез ривожи юқори даражадаги жамғарма ва сармояга катта ёрдам берди, шунингдек миллий таълимнинг тараққий топишига рағбат бўлди. Шунинг эвазига бугунги кунда бир қанча ёш ўғил-қизлар дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таълим олишмоқда.

Лекин ривожланишга бўлган йўл осон бўлмади. Бу йўлга эришиш турли қийинчиликларни енгиб ўтишни талаб этди. 1945-йили Япония қарамлигидан озод бўлданидан сўнг миллий иқтисодиётни ривожлантириш халқнинг ҳаёт-мамот масаласига айланди. Табиий бойликларнинг чекланганлиги, ички бозорнинг заифлиги ва иқтисодий ривожланиш тажрибасига эга бўлмаслигига қарамай, Корея миллий иқтисодиётнинг барқарор ва мустақил ривожланишини амалга оширди.

1950—1953-йилларда бўлиб ўтган Корейс Уруши Жанубий Корея иқтисодиёти ривожланишига катта путур етказди. Бир халқнинг ўзаро урушиб икки қисмга бўлиниши Корея тупроғида бузғунчилик ва аламли хотираларни қолдирди. Уруш қурбонлари ва ногиронлар сони 1,5 млнни ташкил этади. Урушнинг моддий зарар қиймати 1953-йил нархларида 3,1 млрд АҚШ долларини таҳскил этди.

Жанубий Кореянинг урушдан кўрган зарари 1953-йилги Миллий Ялпи Маҳсулот (ЙММ)нинг 85%ини ташкил этди. Урушдан кейинги қайта тикланиш даврида (1953-1960-йй) ривожланиш даражаси хорижий давлатларнинг ёрдамлари бўлишига қарамай паст бўлди. Шундай бўлса-да, 1953-йилдан 1995-йилгача ўртача Миллий Ялпи Маҳсулот ўсиши 7,6%ни ташкил этди, бу эса 21 марта ўсганлигидан далолат берди.

Бу вақт давомида аҳоли йиллик ўсиши 2,2%, ЙММ реал даромади аҳоли бошига 5,6%ни, яни 9,3 марта ўсишни таҳскил этди. 1953-йилдан 2007-йилгача Жанубий Корея ЙММ 2,3 млрддан 1,2 трлн АҚШ долларига ўсди. Аҳоли бошига ЙММ даромади қиймати 67 АҚШ долларидан 24 600 долларга ўсганини кўрсатади.

1960-йилларда бошланган иқтисодий ривожланиш ишлаб чиқариш соҳасида ўз аксини топти, асосан автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, электроника, кемасозлик, текстил ва пўлатни қайта ишлаш соҳалари бунга мисол бўла олади.

Кореянинг ўша даврдаги иқтисодий ишлаш тизимини қуйидагича изоҳлаш мумкин. 1961-йилдан бошланиб 1979-йилга қадар давом этган қўмондон Пак Жонг Ҳи давлат раҳбарлиги даврида дунёдаги мавжуд сиёсий зиддият сабабли Жанубий Кореяга ғарб давлатлари ва Япония сармоя қила бошлади. Давлат корейс тилида „чебўл“ деб аталувчи катта корхоналарни ривожлантириш мақсадида чет элдан келган сармояни улар учун қуйи фоизларда фойдаланишига рухсат берилди. Бунга асос катта корхоналарнинг ривожланиши, кейинчалик кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланишига сабаб бўлишига ишонч эди. Қўмондон Паркнинг экспортга йўналтирилган иқтисодий ривожланиш сиёсати 5 йиллик режалар асосида мувоффақиятли амалга оширилди.

Иқтисодиёт асосий қисмини қишлоқ хўжалиги ташкил қилган йиллар ҳам бўлган. Эндиликда эса Жанубий Корея қайта ишлаш соҳаси билан ғурурланса бўлади, чунки 1997-йилнинг ўзида ЙММ нинг 25,7%ини ишлаб чиқариш ташкил этти. 1997-йилги ЙММ 5%га, 1996-йил 6,8%га, 1995-йил эса 8,9%га ўсиш кузатилган эди. 1998-йил ЙММ ўсиши 6,7% манфий кўрсаткични ташкил этти. Бунинг асосий сабаби 1997-йилда Жанубий-шарқий Осиё давлатларидаги иқтисодий бўҳрон оқибатидадир. Хорижий сармоядорларнинг Хитой каби бошқа ривожланаётган давлатларга сармояларини кўчириши билан иқтисодий аҳвол янада салбий оқибатларни келтириб чиқаришига қарамай, 1999-йил ЙММ ўсиши 10,9%, 2000-йил 9,3%, 2001-йил 3%, 2002-йил 6,3%ни, 2007-йил 4,8%ни ва миқдори 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этти.

Фан-техникаси

[edit | edit source]
Жанубий Кореяда дунёдаги хотира чипларининг 45%и ишлаб чиқарилади.[8]

Жанубий Кореянинг электроника ва машинасозлик ширкатлари жаҳонда етакчи ўринлардадир; улар қаторига ЛГ, Самсунг ва бошқалар киради. Бутун дунёдаги ЛCД мониторларнинг 50%и айнан Жанубий Кореяда тайёрланади.[9] Самсунг ва ЛГ мобил телефон ишлаб чиқарувчилари орасида дунёда етакчи ширкатлардандир.

Жанубий Корея аҳолиси электроникадан энг кўп фойдаланувчи халқлар қаторига киради. Интернетдан фойдаланувчиларнинг фоиз нисбатдаги сонига кўра биринчи ўринда туради.[10] 2020-йилгача ҳар бир корейс хонадонида камида битта робот бўлиши режалаштирилган.[11] Бу режа орқали Корея аҳолисининг кексайиши ва шу туфайли ишчи кучи ҳамда аскарлар сони камайиши муаммолари қисман ҳал қилиниши кўзда тутилган.

Корея Республикаси Россия билан фазовий ҳамкорлик олиб бормоқда,[12] бу ҳамкорлик доирасида „Ариранг-1“ ва „Ариранг-2“ номли сунъий йўлдошлар учирилди. 2008-йилнинг 8-апрелида Корея ўзининг биринчи фазогири – Йи Со-еонни коинотга учирди, у рус орбитал кемаси „Союз ТМА-12“да ишлади.

Аҳолиси

[edit | edit source]
Корейслар Сеулдаги истироҳат боғида ҳордиқ чиқаришмоқда.
Жанубий Кореяда дин
Христианлик
  
29.3%
Буддизм
  
22.8%
Вон Буддизми
  
0.3%
Конфуцийлик
  
0.2%
Чеондоизм
  
0.1%
Динсиз
  
46.5%

Аҳоли сони – 51 814 400 нафар (2022). Зичлик 533 киши. Жанубий Корея аҳолисининг катта қисмини корейслар ташкил этади. Бундан ташқари мамлакатда камида 300 минг нафар хитойликлар истиқомат қилишади. Жанубий Кореяликлар ўртача 81.6 йил умр кўришади.

Деярли ҳамма корейс тилида сўзлашади, мактабларда иккинчи тил ўлароқ инглиз, япон, хитой, олмон ва бошқа тиллар ўргатилади.

2020-йил маълумотларига кўра Жанубий Корея аҳолисининг 56 фоизи динсиздир.[13][14] Қолган аҳоли ўзини ё христиан, ёки буддист, деб кўрсатган; бошқа динлар ниҳоятда кам тарқалган.

Маданияти

[edit | edit source]

БТС – К-поп, рап, роcк йўналишларида муваффақият қозониб келаётган энг машҳур гуруҳлардан бири. Жамоа аъзолари Жимин, Жунг Коок а В ўзларининг чиройи билан нафақат корейс балки, хитой, япон, тҳаи, ҳинд ва шу жумладан ўрта осиёлик қизларни ҳам эъриборига тушган.

ТВХҚ – К-поп жанрида ижро этувчи машҳур корейс гуруҳларидан бири.
Қиш Сонатаси сериали шуҳрати Ўзбекистонга ҳам етиб келган.

Жанубий Корея оммавий маданияти Осиё қитъаси ва умуман дунёда ёйилмоқда. ХХИ асрда пайдо бўлган бу феномен корейс тўлқини деб номланди. Бу феномен ўз ичига К-поп (корейс поп) мусиқаси, корейс телесериаллари ва филмларини олади.

Замонавий технологияларнинг корейслар ҳаётига чуқур кириб боргани уларнинг маданиятига кучли таъсир қилди. Корейс ёшлари орасида видеоўйинлар шунчалик оммалашганки, матчлар ҳатто телеканалларда ҳам намойиш этилади (мисол сифатида Ариранг каналида тез-тез кўрсатилувчи Старcрафт транслацияларини келтириш мумкин).

Спорти

[edit | edit source]
Файл:Фифа202 кореа.жпг
2002-йилги футбол бўйича Жаҳон Чемпионатидаги Корея кўрсатган натижани корейс халқи эсдан чиқармайди.

1988-йил Ёзги Олимпиада ойинлари ва 2002-йил футбол бойича Жаҳон Чемпионатининг жуда ҳам юқори савияда ўтказилиши Корея Республикаси спорти тарихидаги энг катта ютуқлардан бири ҳисобланади. 17-Футбол Жаҳон Чемпионати 3-минг йилликда биринчи бўлиб Корея ва Японияда ўтказилди. Бинобарин, бу Осиё қитъасида биринчи бор футбол Жаҳон Чемпионатининг ўтказилиши болди. Ва энг муҳими, Корея Республикаси миллий футбол терма жамоаси биринчи бор ярим финалгача етиб келди. Албатта, бу жуда ҳам ғаройиб ҳодиса бўлиб, кўпчиликни ҳайратга солди. Жанубий Кореялик футболчиларнинг ажойиб иштироки Кореянинг халқаро аренадаги ўрнини жадал равишда юқорилатди ва Корея товарларининг талаби ошди. Албатта мухлисларнинг ўрни ҳам жуда катта бўлди. Кореялик мухлислар ўзларига „Ред Буллс“ деган номни шиор қилишиб ўз футболчиларини қўллаб қувватлашда чарчамадилар ва бутун дунёни ҳайратга солдилар. 2002-йил футбол Жаҳон чемпионати ўйинларини 3,6 млн мухлис стадиондан туриб ва миллиардлаб мухлис ойнаи жаҳон орқали томоша қилишга муваффақ болдилар.

Файл:Оломон спорт кореа.жпг
Корея футбол ишқибозлари оммаси денгиз каби оққан.

Корея майдони бўйича ҳам, аҳолининг сони бўйича ҳам катта давлатлар қаторидан жой олмаган бўлса-да, жанубий Корея футболчиларининг иштироки юқори болди. Корея терма жамоаси 6 марта футбол жаҳон чемпионати финал босқичларига чиққан болиб, улардан 5 маротабаси кетма-кет бўлган. Бу эса – мисли кўринмаган воқеадир. Бунақаси ҳали Осиёда бўлмаган.

Корея спортнинг бошқа турларида ҳам жуда ажойиб натижаларни кўрсатмоқда: шорт-трек, енгил атлетика (марафон), дзудо, таэквандо, бокс, эркин ва классик кураш, камон отиш, стенд ўтиш, бадминтон, гандбол ва чим устида хоккей спорт турлари булар сафидандир.

Жаҳон классикаси даражасидаги Корея бейсболчилари АҚШ ва Японияда жуда ҳам машҳурдир. Пак Чан Ҳо „Ҳоустон Астрос“ сафида жуда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келаётган бўлса, Ким Бен Ҳен „Флорида Марлинс“, Со Же Унг – эса „Тампа Бай Девил Райс“ сафидадир. Қолаверса бир неча корейс футболчилари Европа ва Япония клубларида тўп суришади.

Шунингдек, Корея голф бўйича ҳам ўз ютуқлари билан фахрланади. Корея голфчилари Пак Се Ри, Ким Ми Ҳен, Ҳан Ҳи Вон ва Грейс Пак ҳозирга келиб бутун дунёга машҳур бўлиб улгиргандир, чунки улар бир неча бор ЛПГА турнири ва АҚШ очиқ чемпионати ғолиблари бўлишган. 2002-йил голфчи Чой Кен Джу кетма-кет ПГА икки титулини қўлга киритган.

Жанубий Кореялик теннисчилар ичида биринчи бор халқаро турнир ғолиби Ли Ҳен Тек болди. 2003-йил январ ойида Ли Ҳен Тъэк „Адидас Интернатионал“ турнирида биринчи ўринни эгаллади. Бу турнир Сиднейда (Австралия) бўлиб ўтган.

Ҳозирги пайтда Корея ҳукумати мамлакатда спортни ривожлантириш мақсадида 5 йиллик режани амалга оширмоқда (2003-2008-йй). Унинг учун 2,8 триллион КРВ ажратилган ($2,3 млрд). Бу режа спортнинг деярли барча турларини ривожлантиришга мўлжалланган бўлиб ва қўшимча профессионал спорт, янги спорт технологияларини ишлаб чиқиш ва кўплаб спорт иншоотларини қуришга ҳам йўналтирилган.

Кореяда оммавий спорт турлари бу – футбол, баскетбол, волейбол ва анъанавий спорт тури болган белбоғ курашдир (ССИРИМ). Бу спорт турлари жуда ҳам кўп мухлисларни жалб қилади. Бундан ташқари алпинизм, югуриш, бадминтон, сузиш, аэробика, стол тенниси, боулинг, сквош, теннис ва голф ҳам оммавий спорт турларидир. Алпинистларнинг жуда ҳам кўп бўлганлигидан корейсларнинг нафақат спортга бўлган қизиқишини, балки табиатга бўлган муҳаббатини ҳам кўриш мумкин. Қолаверса мамлакат майдонининг 70%и тоғли қисмдан иборатдир.

Спорт соҳасидаги муҳим аспектлардан бири бу Шимолий Корея билан бўлган муносабатларни ижобийлаштириш ва ўзаро алмашув дастурларни амалга ошириштир, зеро спорт бу тинчлик ва дўстлик элчисидир. Шимолий Корея спортчилари Жанубий Кореяда бўлиб ўтган иккита катта халқаро мусобақаларда иштирок этганлар, 2002-йил Пусан ёзги Осиё ўйинларида ва 2003-йил Тегу ёзги Универсиадасида.

Корейс кураш санъати таэквондо – миллий спорт тури бўлиб, ҳозирга келиб бутун жаҳонда машҳурдир. Бу спорт тури билан 40 млн одам шуғулланиб келяпти. 2000-йил Сидней Олимпиада ўйинларида эса, таэквандо Олимпиада спорт турлари ичига қўшилди.

2003-йил март ойига келиб Жанубий Корея спорт соҳасини ривожлантириш йўлида дунёнинг 23 давлати билан шартномалар имзолади. Спорт алмашунувлари 43 Миллий Олимпия қўмиталари билан олиб борилмоқда. 2008-йил Пекин ёзги Олимпиада ўйинларида эса Жанубий Корея, ажралмас Корейс Яримороли номидан битта байроқ остида иштирок этиш ниятидадир.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Wҳич аре тҳе ларгест? Wҳй публишед популатионс фор мажор wорлд урбан ареас варй со греатлй (ПДФ), 31-май 2010-йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 25-феврал 2009-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. Неwс Релеасес: Галлерй оф Кореа
  3. Соутҳ Кореа: Эcономиc анд соcиал девелопменц, Энcйcлопæдиа Британниcа
  4. КОРЕА: Футуре ис ноw фор Кореан инфо-теч, 5-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 25-феврал 2009-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  5. Эдуcатион Статистиcс: Сcиэнтифиc литераcй, НатионМастер
  6. Эдуcатион Статистиcс: Матҳематиcал литераcй, НатионМастер
  7. Кореаъс Ҳисторй
  8. Меморй чип оутпут валуэ то ҳит $6.96 биллион, 2008-12-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2009-02-25
  9. Оутлоок Димс фор ЛCД Мануфаcтурерс
  10. Броадбанд аccесс (пер cапита) (мост реcент) бй cоунтрй (Wайбаcк Мачине сайтида 9-апрел 2010-йил санасида архивланган), НатионМастер
  11. А Робот ин Эверй Ҳоме бй 2020, Соутҳ Кореа Сайс
  12. Кореа, Руссиа энтер фулл-фледгед спаcе партнершип Кореа.нет Неwс, 4-июн 2009-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 25-феврал 2009-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  13. Соутҳ Кореан Натионал Статистиcал Оффиcе, 8-сентабр 2006-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 25-феврал 2009-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  14. Бошқа манба 46,9% деб кўрсатган – Религион (Wайбаcк Мачине сайтида 6-март 2010-йил санасида архивланган), Кореа.нет

Ҳаволалар

[edit | edit source]