Jump to content

Палеография

From Vikipediya
Буюк озодлик хартияси (1225-йил)

Палеография (палео... ва ... графин) — ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий Палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниклайди; амалий ва тавсифий Палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганини, уни ёзган ёки кўчирган шахснинг иштирокини хамда котибларнинг иш ҳажмини аниклаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлёзмаларнинг индивидуал (ўзига хос) жиҳатларини ўрганади.

Палеография мустақил фан сифатида дипломатика (қад. ҳужжатлар, ёрлиқлар ва қад. ёзма манбаларнинг ҳақиқийлигини аниқловчи соҳа)дан ажралиб чиққан. "Палеография" терминини биринчи марта фран-сиялик монах Бернар де Монфокон қўллаган (1708). Палеографиянинг асосий вази-фаси — санаси кўрсатилган қўлёзмалар ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниклаш ва тартибга солиш ва шу асосда муайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита маълумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг ҳам даври ва жойини аниклашдир.

Палеография ёзув белгиларини, асосан, ҳарфлар ва уларнинг таркибий унсурлари-ни, сатрусти ҳамда фарқловчи белгиларни, қисқартириб ёзиш усуллари ва бошқаларни ўрганади. Вақт ўтиши билан алмашиниб ва ўзгариб турган ёзув материаллари ва қуроллари ҳам Палеографиянинг урганиш объектидир. Асосий ёзув материаллари ҳисобланган палма япроғи, папирус, махсус ишлов берилган тери (пергамент) ва, ниҳоят, қоғоздаги ёзма манбаларни Палеография урганса, бошқа ёзма ёдгорликларни Палеографияга ёндош бўлган соҳалар ўрганади. Мас, тош, ёғоч, сопол, металл ва шаҳрик.да сақланган ёзувларни эпиграфика, муҳрлардаги ёзувларни сфрагистика, тангалардаги ёзувларни нумизматика ўрганади. Палеограф ўз тадқиқотларида ана шу ёрдамчи фан соҳаларидан, шунингдек, Палеографиядан ажралиб чиққан филигранология (қоғоздаги сув белгилари асосида қоғозни ишлаб чиқарган корхонани ва даврни аниклайди), кодикология (қад. қўлёзма китобларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганади), неография (ҳозирги ёзувни, ҳатто машинка ёзуви ва матбаа маҳсулотларини ўрганади)дан, матншунослик ва китобшуносликдан яхши хабардор бўлиши керак.

Палеография, асосан, тарихий тилшунослик, тарих, адабиёцҳунослик, санъацҳунослик эҳтиёжлари учун хизмат қилади, чунки палеографик таҳлил бу фанлар учун манба сифатида тадқиқ этилаётган қўлёзмани ўрганишда мажбурий биринчи босқич ҳисобланади. Палеограф тилшунослар манбанинг келиб чиқиш вақти ва жойини аниклашдан ташқари, муайян қўлёзма китобнинг ёзилишида иштирок этган шахс (котиб)ларнинг ишини ёки бир неча қўлёзмани ёзган (кўчирган) айни бир шахснинг ёзув хусусиятларини аниқлашга катта эътибор беради, матншунослик ёрдамида муаллиф ёки котибнинг, бинобарин, дастлабки ёки иккиламчи қўлёзманинг тил хусусиятларини аниклашга ҳаракат қилади.

Айни пайтда Палеография бошқа ижтимоий фанларнинг маълумотлари ва методларидан фойдаланади: қўлёзманинг тил хусусиятлари асосида унинг санасини белгилаш ва жойини аниклашда тилшуносликнинг; айни шундай маълумотларни ёрликлар ва турли ҳужжатлардаги турғун иборалар ва сўз бирикмалари асосида аниклашда диплома-тиканинг; матн тарихи бўйича маълумотлардан айни шу мақсадларда фойдаланишда матншуносликнинг; қўлёзмадаги миниатюралар, лавхалар ва бошқа бадиий безакларнинг хусусиятларини ҳисобга олишда санъацҳуносликнинг методларидан фойдаланилади. 20-асрда аниқ фанларнинг маълумотларидан ҳам фойдаланиш бошланди: сиёҳ ва бўёқларни таҳлил қилишда кимёвий усулларнинг қўлланиши; ўчиб кетган, тирналган, ювилган ёки бўялиб, чаплашиб қолган матнларни ранг фарқловчи фототасвир оркали аникдашда физика маълумотларидан фойдаланиш ва бошқа

Баъзи тадқиқотчилар қад. қўлёзмаларни ўқий олиш малакасига эга бўлиш, қўлёзмани экспертиза қилиш ва унинг ҳақик,ий ёки сохталигини аниқлаш, ёзма манбаларнинг изохли тўпламларини нашр этиш каби ишларни ҳам Палеографиянинг вазифаси деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, бундай ишлар матншунослик, манбашунослик, дипломатика каби сохалар доирасида амалга оширилади.

Ўрганилаётган алифболарнинг турига мувофиқ, Палеография араб Палеографияси, туркий Палеография, ҳинд Палеографияси, хитой Палеографияси, юнон Палеографияси, лотин Палеографияси, славян Палеографияси ва бошқа турларга бўлинади. Умумий Палеография тушунчаси ҳозирча мавжуд эмас. Ҳозирги фан оддига ҳар қандай давр, ҳар қандай материалда ёзилган барча турдаги ёзувларнинг умумий қонуниятларини ўрганиши мумкин бўлган умумий Палеографияни шакллантириш масаласи қўйилган.

Ўзбекистонда ёзма ёдгорликларнинг аксарияти араб ёзувида бўлгани сабабли араб Палеографияси бир кадар ривожланган. Бу соҳадаги тадқиқотлар, асосан, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райқон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида, қисман тегишли музейларда амалга оширилмоқда.

Абдуваҳоб Мадвалиев.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил