Профайлинг
Профайлинг (инглизча: профиле — „профил“) — шахсни ташқи кўриниши, новербал ва вербал хулқидаги энг кўп ахборот берувчи махсус белгилари, хусусиятларини таҳлил қилиш асосида инсон хулқини баҳолаш ва прогнозлашга қаратилган психологик усул ва методикалар мажмуини билдирувчи тушунча.
Профайл методи асосчилари психолог олимлар Паул Экман, В. Фризен, М. Сукерман ваБ. Де Пауло ҳисобланади. 2012-йилда эса Й. Спирица томонидан ёлғонни тадқиқ қилиш бўйича Халқаро академияда криминал профайлинг усули тақдим этилди. Унинг фикрича: криминал профайлинг — жиноятчи деб тахмин қилинаётган шахс хусусиятларини ташхисловчи комплекс усуллар ёрдамида унинг психологик профилини тузиш тушунилади.
Профайлинг — бу шахснинг психологик қиёфасини тузишдир. 1888-йилда психологик портрет тузишга уринганлардан бири британиялик жарроҳ Тҳомас Бонд (у бу усулни чавақловчи Жаcк шахсига нисбатан қўллаган) ҳисобланади.[1]
Сўнги вақтларда, айниқса ҳаво транспортида, профайл-метод ёки профайлинг ибораси кенг тарқалди. Ушбу профайлинг методи тажрибаси Исроил, АҚСҲ, Россия каби давлатларда бир неча йиллардан бери такомиллашиб келаяпти. Профайлинг методи иккита бир-бирини тўлдирувчи методдан, яъни психологик кузатиш ва сўров (суҳбат) методидан ташкил топган.
Профайлинг ўзининг таркибига — тезкор психодиагностика, эмоцияларни таҳлил қилиш, манипулятив техникалар, гипнотехнология, сўзамонлик, графология, юз ифодалари таҳлили, мушаклар фаолиятини таҳлил қилиш ва ижтимоий психологияни қабул қилади.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Скиннер, Кеитҳ; Эванс, Стеwарт. Тҳе Ултимате Жаcк тҳе Риппер Соурcебоок. Литтле, Броwн Боок Гроуп, 2013. ИСБН 9781472107855.